Jump to content

Биринчи инглиз—афғон уруши

From Vikipediya
Биринчи инглиз—афғон уруши
Ушбу мақола Катта ўйиннинг бир қисми

Ғазни жанги пайтида қалъага ҳужум қилган инглиз-ҳинд қўшинлари тасвирланган тошбосма (1839-йил 23-июл)
Саналар 1838-йил 1-октябр — 1842-йил октябр
Уруш ери Афғонистон
Натижа Баракзай Афғони ғалабаси
Рақиблар
Баракзайлар
 Кобул амирлиги
Қандаҳор князлиги
Калат хонлиги
Хулм (1840-йил августдан 1841-йил ноябргача урушда)
Марри
Бугти
Афғон қабилалари
Баракзайларга содиқ кучлар
Дурронийлар
 Британия империяси
 •  Ост Индия компанияси
 Дурроний қироллиги
Маймана хонлиги
Хулм (1840-йил август бир неча кун давомида, 1840-йил сентябрдан 1841-йил ноябргача)
Садозайларга содиқ кучлар
Қўллаб-қувватловчи:
 Сикх империяси
Қўмондонлар
Афғонистон амирлиги Дўстмуҳаммадхон Таслим бўлиш (ҳарбий)



Шужо ул-Мулк Х


Йўқотишлар
Номаълум ~40,000 британиялик ҳалок бўлган[1]

Биринчи инглиз—афғон уруши (пуштуча: ده انګريز افغان اولني جګړه) 1838-йилдан 1842-йилгача Британия империяси ва Кобул амирлиги ўртасида бўлиб ўтган уруш. Инглизлар дастлаб амир Дўстмуҳаммадхон (Баракзай) ва собиқ қирол Шоҳ Шужо (Дурроний) ўртасидаги низода собиқ қирол тараф бўлиб, 1839-йил августда Кобулни эгаллаб олгач, Шоҳ Шужа ҳукмронлигини тиклаб, мамлакатга муваффақиятли бостириб киришган. Кобулни эгаллаб олган Британия ҳинд қўшинлари шаҳарда оғир қишларни бошдан кечиришган. 1842-йилда Кобулдан чекиниш пайтида ҳарбий кучлар ва уларнинг ҳарбий қароргоҳдаги аъзолари деярли бутунлай қирғин қилинган[2][3].

Инглизлар аввалги кучлари йўқ қилингани учун учун қасос олиш мақсадида Кобулга қасос армиясини юборишган. Маҳбусларни озод қилган ушбу кучлар йил охиригача Афғонистонни тарк этган. Дўстмуҳаммадхон ўз ҳукмронлигини тиклаш учун Ҳиндистондаги сургундан қайтиб келган.

Бу уруш Катта ўйин давридаги дастлабки йирик тўқнашувлардан бири бўлиб, 19-асрда Буюк Британия ва Россия ўртасида Марказий Осиёда ҳокимият ва таъсир учун кураш ҳам бўлган.

Келиб чиқиши

[edit | edit source]

Сабаблари

[edit | edit source]

19-аср Британия ва Россия империялари ўртасида Жанубий Осиёдаги таъсир доиралар учун инглизлар „Катта ўйин“ ва руслар эса „Соялар мусобақаси“ деб атаган дипломатик рақобат даври бўлган[4]. Император Павел И дан бошқа ҳеч бир рус подшоси Ҳиндистонга бостириб кириш ҳақида ўйламаган. Мазкур императорнинг 1800-йилда Ҳиндистонга бостириб кириш ҳақидаги буйруғи 1801-йилда ўлдирилганидан кейин бекор қилинган. Бироқ, 19-асрнинг кўп қисмида Британияда Россияга нисбатан „душман“ сифатида қараш кайфияти сақланиб қолган. Россиянинг Марказий Осиёга, ҳозирги Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига ҳар қандай юриши Лондонда, америкалик тарихчи Давид Фромкин таъкидлаганидек, „қанчалик узоқ бўлмасин“, ҳар доим Ҳиндистонни забт этишга қаратилган деб қабул қилинган[5]. 1832-йилда Буюк Британияда овоз бериш ва лавозимни эгаллаш учун талабларни пасайтиришни назарда тутган биринчи ислоҳот қонуни қабул қилинган. Мазкур қонунни ўта консерватив Россия императори Николай И очиқчасига маъқулламаган. Бу эса кўпчилик рус автократияси ва Британия демократияси тўқнаш келишига ишонган Англия-Россия „совуқ уруши“ учун замин яратган[6]. 1837-йилда лорд Палмерстон ва Жоҳн Ҳобҳоусе Афғонистон ва Синддаги беқарорлик ҳамда Сикх қироллигининг шимоли-ғарбда кучайиб боришидан қўрқиб, Афғонистон орқали Британия Ҳиндистонига руслар бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурни илгари суришган. Инглизлар император Николай И ташқи сиёсатини инглизларга қарши ва Осиёда кенгайиш сиёсати дея нотўғри тушунишга мойил бўлишган. Император Николай Британияни либерал демократик давлат сифатида ёқтирмасдан, „ғалати“ деб билган бўлса-да, ҳар доим Британия билан Осиёдаги таъсир доиралари бўйича келишувга эришиш мумкинлигига ва либерализмнинг пайдо бўлишини бошдан кечирган Британия жамиятининг моҳиятига кўра консерватив табиатга эга эканлигига ишонган[7]. Николай ташқи сиёсатининг асосий мақсади Осиёни забт этиш эмас, балки Европадаги статус-кво сақланиб қолиши, айниқса Пруссия ва Австрия билан ҳамкорлик қилиш ҳамда Франсияни изоляция қилиш бўлган. Чунки франсузлар қироли Луи Филипп И ни Николай „узурпатор“ бўлгани учун ёмон кўрган[8]. Орлеан герсоги бир вақтлар Николайнинг дўсти бўлган, аммо 1830-йилги инқилобдан кейин Франсия тахтини эгаллагач, Николай либералистдек кўрина бошлаган собиқ дўстига нисбатан нафрат билан қарай бошлаган[9]. Россия Ост Индия компанияси учун таҳдид бўлган деган фикр содир бўлган воқеаларнинг бир версиясидир. Олимлар ҳозирда Ост Индия компанияси қўрқуви аслида Дўстмуҳаммадхон ва Эрон Қожар ҳукмдори иттифоқ тузиб, Панжобда сикхлар ҳукмронлигига барҳам бериш ниятида бўлган, деган бошқача талқинни маъқуллашмоқда. Инглизлар босқинчи ислом қўшини Ҳиндистонда халқ ва князликларнинг қўзғолонига сабаб бўлишидан қўрқиб, Дўстмуҳаммадхон ўрнига сиёсий жиҳатдаб „юмшоқроқ“ ҳукмдорни тайинлашга қарор қилишган. „Миш-мишлар ҳаёт ва империянинг ўзи учун қимматга тушиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам Ост Индия компанияси шарқона бошқарув ўрнатилиши ҳақида эмас, рус айиғи таҳдиди ҳақида гапира бошлаган“[10].

1834-йилда Шоҳ Шужо Дурроний инглизлар ёрдами билан Қандаҳорга бостириб кирган, аммо мағлубиятга учраган[11].

Компания Афғонистон амири Дўстмуҳаммадхон билан Россияга қарши иттифоқ тузиш учун Кобулга элчи юборган[12][13]. Афғонистондаги фуқаролар уруши даврида сикхлар Пешоварни Пешовар сардорларидан тортиб олиб, ўзларига бўйсундиришган. Инглизлар Дал Халсадан қўрқишарди. Улар сикх армиясини тартибли қўшинга эга бўлмаган ва фақатгина жиҳод байроғи остида амир учун курашга чиқадиган афғон қабилаларига қараганда анча кучлироқ таҳдид деб ҳисоблашган[14]. Шу сабабли лорд Окленд Афғонистон билан иттифоқдан кўра Панжоб билан иттифоқни афзал кўрган[14]. Инглизлар Панжоб ёки Афғонистон билан иттифоқ тузишлари мумкин бўлса-да, иккаласи ҳам бир вақтнинг ўзида эмас эди[14].

Ҳиндистон генерал-губернатори Лорд Окленд Кобулга рус элчиси граф Ян Проспер Виткевичнинг (исмнинг русча варианти Ян Виткевич бўлган) келиши ва Дўстмуҳаммаднинг Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилиши эҳтимоли ҳақида эшитгач, сиёсий маслаҳатчилари мавжуд таҳдидни бўрттириб кўрсатишган[15]. Ост Индия компаниясининг Афғонистондаги бош сиёсий мудири лавозимида ишлаган шотландиялик Алехандер Бурнес Виткевични шундай та’рифлаган: „У тахминан ўттиз ёшлардаги, франсуз, турк ва форс тилларида бемалол гаплашадиган, олийжаноб ва хушмуомала одам эди. Шунингдек, казаклар офицери кийимини кийиб юрарди“[16]. Виткевичнинг борлиги Бёрнсни тушкунликка солиб қўйган. Бир замондоши у „умидсизликка тушиб, бошини ҳўл сочиқ ва рўмол билан боғлаб, ўткир ҳидли шишани ҳидлади“ деб таъкидлаган[16]. Дўстмуҳаммад граф Виткевични Россия билан иттифоқ тузишни чиндан хоҳлагани учун эмас, балки инглизларни ўзининг ашаддий душмани Панжоб Махаражаси Ранжит Сингх билан иттифоқ тузишдан қўрқитиш учун Кобулга таклиф қилган эди. Инглизлар Сингхни ўзи босиб олган собиқ афғон ҳудудларини қайтаришга мажбур қилиш қудратига эга эди. Руслар эса қайтара олмасликлари ҳам Дўстмуҳаммадхон нега инглизлар билан иттифоқ тузишни хоҳлаётганини тушунтирарди. Бёрнс 1837-йил декабр ойининг охирида граф Виткевич ва Дўстмуҳаммад билан кечки овқатдан кейин уйига қайтаётганидаги воқеа ҳақида қуйидагича ёзган: „Биз тартибсиз уйдамиз. Россия императори Ранжит Сингхга қарши жанг қилиш ... [афғонларга] пул таклиф қилиш учун Кобулга элчи юборди!!! Мен ўз кўзларим ва қулоқларимга ишонмаяпман“[14]. 1838-йил 20-январда лорд Окленд Дўстмуҳаммадга ултиматум юбориб, шундай деган: „Россия билан барча ёзишмалардан воз кечишингиз керак. Ҳеч қачон уларнинг агентларини қабул қилмайсиз ёки бизнинг рухсатимизсиз улар билан ҳеч қандай алоқада бўлмаслигингиз керак. Капитан Виктевични хушмуомалалик билан ортга қайтаришингиз керак. Пешоварга нисбатан барча даъволарингиздан воз кечишингиз керак“[17]. Бёрнснинг ўзи лорд Окленднинг мактуби „ёзувчининг ниятини кўрсатиб қўядиган даражада диктаторлик ва ўта шафқациз“ эканлигидан шикоят қилиб, мактубни имкон қадар узоқ вақт етказмасликка ҳаракат қилган[18]. Дўстмуҳаммад мактубдан хафа бўлса-да, урушдан қочиш учун ўзининг махсус ҳарбий маслаҳатчиси, америкалик саргузашт изловчи Жосиаҳ Ҳарлан орқали қандайдир муросага келиш мумкинлигини билиш учун Бёрнс билан музокаралар олиб борган[19]. Бёрнс аслида ҳеч қанақа музокара қилиш ҳуқуқига эга эмас эди. Ҳарлан Бёрнснинг шунчаки ҳаракацизлигидан шикоят қилган. Бу эса Дўстмуҳаммаднинг 1838-йил 26-апрелда Британия дипломатик миссиясини чиқариб юборишига сабаб бўлган[19].

Британиянинг Форс ва Афғонистоннинг Ҳиндистонга бостириб кириши борасидаги қўрқуви 1838-йилда афғонлар ва руслар ўртасидаги музокаралар барбод бўлгач, ҳақиқатга янада яқинлашган. Форснинг Қожарлар сулоласи Россия ёрдами билан Ҳиротни қамал қилишга ҳаракат қилган[4]. Афғонистондаги Ҳирот шаҳри тарихан Форсга тегишли шаҳар бўлиб, Қожар шоҳлари шаҳарби қайтариб олишни анчадан бери орзу қилган. Шаҳар „Ўрта Осиё дон омбори“ номи билан машҳур бўлган унумдор текисликда жойлашган. Ҳирот ва унинг атрофидаги қишлоқларни назорат қилган ҳукмдор бутун Марказий Осиёдаги энг йирик дон манбасини ҳам назорат қилар эди[20]. Ўрта Осиёда ўз иштирокини кучайтиришни истаган Россия 1709-йилда Сафавий Форси таркибига кирган Ҳирот масаласида Афғонистон билан ҳудудий зиддиятларга эга Қожар Форси билан иттифоқ тузган. Лорд Окленднинг режаси қамал қилаётганларни қувиб чиқариб, Дўстмуҳаммад ўрнига бир пайтлар Афғонистонни бошқарган ҳамда ўзини афғон тахтига қайта тиклаши мумкин бўлган ҳар қандай куч билан иттифоқ тузишга тайёр Шужошоҳ Дурронийни тайинлаш эди. Бу пайтда Шужо Дўстмуҳаммадхонни ағдариш учун ҳарбий тажрибаси Биринчи Бирма урушида Ост Индия компанияси қўшинлари таркибида жарроҳ бўлиб ишлаган америкалик саргузаштчи Жосиаҳ Ҳарланни ёллаган[21]. Шужо шоҳ 1809-йилда тахтдан ағдарилган ҳамда 1818-йилдан буён Британия Ҳиндистонида сургунда яшаб, бир кун келиб шоҳнинг фойдаси тегиши мумкинлигига ишонган Ост Индия компаниясидан нафақа олиб турган[14]. Инглизлар Афғонистонга бостириб кираётганларини рад этиб, „қонуний“ Шужо ҳукуматини „чет эл аралашуви ва сохта мухолифатга қарши“ қўллаб-қувватлаётганларини даъво қилишган[3]. 1838-йилга келиб Шужо шоҳни собиқ фуқароларининг кўпчилиги ва золим ҳукмдор деб билганлар деярли ёдга олишмаган. Британия тез орада унинг Афғонистонда халқ қўлловига деярли эга эмаслигини билиб олган[22].

1838-йил 1-октабрда лорд Окленд „қадимий иттифоқчи Маҳаража Ранжеэт Сингх“ империясига „беихтиёр ҳужум“ уюштирган Дўстмуҳаммадхонга ҳужум қилиш ҳуқуқини берувчи Симла декларациясини эълон қилган. Ушбу ҳужжат Шужошоҳ „бутун Афғонистонда машҳур“ ва „ўз қўшинлари билан ўралган ҳолда“ собиқ шоҳлигига қайтиши ҳамда чет эл аралашуви ва Британия армиясининг сохта қаршиликларига қарши қўллаб-қувватланишини эълон қилган[22]. Форсларнинг Ҳирот қамали барбод бўлиши ва Россия императори Николай И граф Виткевични ортга қайтаришни буюргани (Санкт-Петербургга етиб боргач ўз жонига қасд қилиши керак эди) туфайли Шоҳ Шужони афғон тахтига қайтаришга уриниш сабаблари йўқотилган[4]. Британиялик тарихчи сер Жоҳн Wиллиам Каенинг ёзишича, форсларнинг Ҳиротни эгаллай ололмагани „Лорд Окленд келтирган барча асосларни оқлаб, Ҳинд дарёси бўйлаб экспедицияни бир вақтнинг ўзида аҳмоқлик ва жиноятга айлантирган“[22]. Бироқ бу вақтда Окленд Афғонистонни Британиянинг таʻсир доирасига киритишга қарор қилиб, ҳеч нарса босқинни давом эттиришга тўсқинлик қила олмаган[22]. 1838-йил 25-ноябрда Ҳиндистон яриморолидаги энг қудратли икки армия Ферозепорда йиғилиб, Панжоб маҳоражаси Ранжит Сингҳ Дал Халсани Шарқий Ҳиндистон компаниясининг ҳарбий қўшинлари ва лорд Окленд бошчилигида Ҳиндистондаги Британия қўшинлари билан бирга юриш учун олиб чиққан. Ёрқин рангли либослар кийган эркаклар отлар ва филлар билан бирга ҳарбий қудратни намойиш қилиб юришиб, ранг-баранг томошалар ва мусиқалар намойиш қилишган[23]. Лорд Окленд „Ҳинднинг Буюк Армияси“ Дўстмуҳаммадни тахтдан ағдариш ва гўёки қонуний амир бўлгани учун, аслида эса Афғонистонни Британия таъсир доирасига олиш учун Шужашоҳни афғон тахтига қайтариш мақсадида Кобулга юришни бошлашини эълон қилган[4]. Лордлар палатасида сўзга чиққан Веллингтон герсоги босқинни қоралаб, ҳақиқий қийинчиликлар босқин муваффақиятли якунланганидан кейин бошланишини айтган. Чунки Англия-Ҳинд кучлари афғон қабилалари йиғинини мағлуб этгач, фақат ўзларини сақлаб қолиш учун курашишини башорат қилган. Ҳиндукуш тоғлари ва Афғонистонда замонавий йўллар йўқ ҳамда Афғонистон „тошлар, қумлар, чўллар, музлар ва қорлар“ мамлакати бўлгани учун бутун операция „аҳмоқлик“ деб аталган[22].

Кучлар

[edit | edit source]

Бу вақтда Британия Ҳиндистони Британия тожи номидан Ҳиндистонни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган Ост-Индия компанияси бошқарадиган мулкий мустамлака эди[24]. Ҳиндистон Британия империясининг бутун дунё бўйлаб жойлашиб, ҳозирги Канада ҳудудининг катта қисмини қамраб олган Руперт ерлари Гудзон кўрфази компанияси бошқарган катта ҳудуд каби турли корпорациялар ёки шахсларга тож номидан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилган бир нечта мулкий мустамлакаларидан бири эди. Ҳиндистон мавжуд барча мулкий мустамлакар орасида энг бой ва энг катта даромад келтирадигани эди. 19-асрга келиб, Ост-Индия компанияси 90 миллион ҳиндуларни бошқариб, ўз байроғи остида 70 миллион акр (243 000 квадрат километр) ерни назорат қилган ва ўз валютасини чиқарган. Бу мустамлака ҳудудлар уни дунёдаги энг кучли корпорацияга айлантирган[25]. Ост-Индия компаниясига тож номидан савдо монополиялар берилган бўлса-да, компания тожга тегишли эмас эди. Ост-Индия компаниясининг улушлари кўплаб депутатлар ва аристократларга тегишли бўлса ҳам, компания Британиядаги нуфузли шахсларга мунтазам равишда „совғалар“ бериб, парламентда ўзининг кучли лоббисини яратган[25]. Ост-Индия компанияси президентлик давридан кейин Бенгал армияси, Бомбей армияси ва Мадрас армияси каби учта Президентлик армияларини сақлаб қолиш учун етарлича бойликка эга бўлган. Бу қўшинларга қўмондонлик қилувчи олий дала штаб-квартираси Симла шаҳрида жойлашган эди[22]. Шарқий Ҳиндистон компаниясининг армияси 200 000 кишидан иборат бўлиб, дунёдаги энг катта қўшинлардан бири бўлган. Бу армия кўпчилик Европа давлатлари армияларидан каттароқ эди[25]. Президентлик қўшинларида хизмат қилаётган эркакларнинг аксарияти ҳиндистонликлар бўлса-да, офицерларнинг барчаси Британиялик эди. Улар Ост-Индия компаниясининг Лондон ташқарисидаги Аддисcомбе мулкида жойлашган офицерлар мактабида ўқитилган[26]. Бундан ташқари, сиёсий жиҳатдан қудратли бўлган Ост-Индия компанияси Ҳиндистонга Британия армиясидан Ост-Индия компанияси армияси билан бирга хизмат қилиш учун юборилган полкларга ҳам эга бўлган[26]. Ҳиндистонда хизмат қилаётган Британия армияси офицерлари компания армиясида хизмат қилаётган зобитларга нисбатан паст назар билан қарашар ва икки армия ўртасидаги муносабатлар энг яхши ҳолатда эди[26].

Афғонистонга бостириб кириш учун танланган полклар Бенгал ва Бомбей қўшинларидан келган[26]. Ҳиндистондаги қўмондон сер Ҳенрй Фане полкларни қуръа ташлаш орқали танлаган[26]. Бенгал армиясининг Афғонистонга борадиган бўлинмалари Скиннер оти, 43-маҳаллий пиёда ва 2-енгил отлиқ қўшинлар бўлиб, уларнинг барчаси компания полклари эди. 16-найзабрдорлар ва 13-Сомерсет енгил пиёдалари эса Ҳиндистондаги Британия армиясидан келган[26]. Бомбей армиясидан Ҳинднинг Буюк армияси учун танланган бўлинмалардан 19-маҳаллий пиёдалар, Пуна маҳаллий отлиқлари компания бўлинмалари, 2-қиролича полки, 17-Линколншир полки ва 4-драгунлар эса Британия армия полклари эди[26]. Буюк Ҳинд армиясининг иккита бўлинмаси таркибидаги Бомбей дивизияси 5,600 кишидан, Бенгал дивизияси эса 9,500 кишидан иборат бўлган[26]. Шужо босқин учун ўз ҳисобидан 6,000 ҳинд ёлланма аскарини („Шоҳ Шужо тўлови“) ёллаган[26][27]. Панжоблик кекса ва касал маҳаража Ранжит Сингх ҳамда инглизлар Ферозепордаги катта кўрикда йиғилишган. Панжоб махаражаси Ранжит Сингх Дал Халсани Ҳиндистондаги Ост-Индия компанияси ва инглиз қўшинлари билан бирга юриш учун олиб чиққан[23]. Ранжит Сингх Британия ноиби лорд Окленд билан биргаликда Шоҳ Шужони Кобулдаги афғон тахтига қайта тиклаш бўйича шартномага рози бўлган. Бу келишувни амалга ошириш учун инглизларнинг ҳинд қўшини Афғонистонга жанубдан кириб келган. Ранжит Сингх қўшинлари эса Хайбар довонидан ўтиб, Кобулдаги ғалаба парадида қатнашган[28][29]. Босқинчи кучларга 38,000 ҳинд қароргоҳига эргашганлар ҳамроҳлик қилиб, карвонда юк ташиш учун 30,000 туя ҳам мавжуд бўлган[26].

Афғонистон амирлигида мунтазам қўшин йўқ эди. Афғон феодал тузуми даврида қабила бошлиқлари амир хизматга чақирганда жанговар қўшин билан етиб келишган[30]. Афғонлар кўп сонли этник гуруҳлардан иборат бўлиб, улардан энг йириклари пуштунлар, тожиклар, ўзбеклар ва ҳазоралар бўлган. Уларнинг барчаси ўз навбатида кўплаб қабила ва уруғларга бўлинган. Ҳазоралар шиа, қолганлар эса сунний бўлса-да, ислом дини бу гуруҳларни бирлаштирувчи ягона омил эди. Пуштунлар ҳукмрон этник гуруҳ бўлиб, инглизлар асосан пуштун қабилалари билан алоқада бўлган. Пуштун қабилалари ҳарбий тайёргарликка эга бўлмаса-да, шафқациз жанговар пуштунлар амир қабила йиғини учун хизматга чақирмаганда ҳам бир-бирлари билан абадий жанг қилишган. Яъни пуштунларнинг аксарияти ҳеч бўлмаганда уруш тажрибасига эга бўлган[14]. Пуштун қабилалари ўзларининг қатъий ахлоқий қоидалари Паштунвалига (пуштунлар йўли) амал қилишган. Бу кодексда пуштун одами яшаши учун турли қоидалар белгиланган. Улардан бирига кўра, эркак киши ҳар қандай ҳақорат учун, хоҳ реал ёки хаёлий бўлсин, зўравонлик билан қасос олиши керак эди. Стандарт афғон қуроли жезаил деб номланувчи пилта милтиқ эди[14].

Уруш

[edit | edit source]

Британиянинг Афғонистонга бостириб кириши

[edit | edit source]
Болан довонидаги Сер-И-Хажур. 1839-йил

Жоҳн Кенаэ (кейинчалик сер Wиллоугҳбй Cоттон, сўнгра Wиллиам Элпҳинстоне билан алмаштирилган) қўмондонлиги остидаги 21000 инглиз ва ҳинд қўшинини ўз ичига олган „Ҳинд армияси“ 1838-йил декабрда Панжобдан жўнаб кетган. Улар билан Британиянинг Кобулдаги бош вакили этиб танланган Калкутта ҳукуматининг собиқ бош котиби Wиллиам Ҳай Маcнагҳтен ҳам бор эди. Карвон ҳарбий лагерга эргашган 38,000 улкан жамоа ва 30,000 туя, шунингдек, йирик қорамол подасини ўз ичига олган. Инглизлар карвон қулай бўлишига ният қилишган. Жумладан, бир полк ўзининг тулки овлайдиган итлар тўдасини олган бўлса, бошқаси иккита туяга юкланган сигараларни олган. Кичик офицерларга 40 тагача хизматкор ҳамроҳлик қилган бўлса, битта катта офицерга шахсий буюмларини олиб юриш учун 60 туя керак бўлган[31].

Сири Болан устидаги тор йўлнинг очилиши. Жамес Аткинсоннинг Афғонистондаги эскизларидан.

1839-йил март ойининг охирларида инглиз қўшинлари Болан йўлагини кесиб ўтиб, Афғонистон жанубидаги Кветта шаҳрига етиб келишган. Шундан сўнг Кобулга юриш бошланган. Улар нотекис ерлардан, чўллардан ва 4000 метр баландликдаги тоғ довонларидан ўтиб, муваффақиятга эришган ва 1839-йил 25-апрелда Қандаҳорда лагер қуришган. Қандаҳорга етиб борганидан сўнг, Кеане юришни давом эттиришдан олдин экинлар пишишини кутишга қарор қилгач, 27-июнгача Ҳинднинг Буюк Армияси яна юришни давом эттирмаган[32]. Кеаненинг Қандаҳорда қамал ускуналарини қолдириш қарори хато бўлиб чиққан. Чунки Ғазни қалъасининг деворлари у кутганидан анча мустаҳкам эканлиги аниқланган[32]. Дўст Муҳаммадхоннинг жияни Абдулрашидхон британияликларга қалъа дарвозаларидан бири ёмон аҳволда эканлиги ва порох билан портлатиб очиш мумкинлигини айтган[32]. Британияликлар қалъа олдида жиҳод байроғи остида жанг қилаётган ҳамда фарангларни ўлдиришга астойдил интилган Ғилжи қабиласи ҳужумига учраган ва калтакланган[33]. Инглизлар Шужанинг олдидан эллик нафар асирни олиб ўтишаётганда асирлардан бири вазирни яширин пичоқ билан ўлдирган[33]. Шужа уларнинг барчасини бошини кесган. Бу эса сер Жон Кейни расмий уруш тарихида ғозийларнинг „қўрқинчли фарёди“ бўлган бу „бемаъни ваҳшийлик“ ҳаракатини ёзишга мажбур қилган. Бу ҳаракат ҳукумат юритган „муқаддас сиёсат“нинг „жаноза ноласи“ сифатида ёдда қоларди[33].

1839-йил 23-июлда кутилмаган ҳужум натижасида Британия бошчилигидаги қўшинлар Шарққа, Хайбар Пахтунхвага олиб борадиган текисликдаги Ғазни қалъасини эгаллаб олишган[34]. Британия қўшинлари шаҳарнинг бир дарвозасини портлатиб, эйфория кайфиятида шаҳарга киришган. Жангда инглизлар томондан 200 киши ҳалок бўлган ва яраланган. Афғонлар томондан эса 500 киши ҳалок бўлган ва 1500 киши асирга тушган. Ғазни яхши таъминотга эга экани кейинги юришни сезиларли даражада енгиллаштирган[10][35].

Бу воқеа ва тожикларнинг Исталифдаги қўзғолонидан[36] сўнг инглизлар Дўстмуҳаммад аскарларининг қаршилигига учрамай, Кобулга йўл олишган. Аҳволи тобора ёмонлашиб бораётган Дўстмуҳаммад Шужага вазир лавозими эвазига ҳукмдор деб тан олишни таклиф қилган (Пуштунвалийда одатий ҳол). Бу таклиф дарҳол рад этилган. Ўттиз йилдан сўнг, 1839-йилнинг августида Шужа яна Кобул тахтига ўтирган. Шужа шафқацизлик бўйича обрўсини дарҳол тиклаган. У ўз халқини хўжайинига бўйсунишни ўргатиш керак бўлган „итлар“ деб ҳисоблаган ҳолда, ўзига бўйсунмаганларнинг барчасидан қасос олишга ҳаракат қилган[37]. 2-ноябр куни Шужа Бала Ҳиссорни тарк этиб, Жалолободга қишлаш учун кетган[36].

Қалат/Калат

[edit | edit source]

1839-йил 13-ноябрда Ҳиндистонга кетаётган Британия Ҳиндистони армиясининг Бомбей колоннасига Балуж қабилалари қасос олиш учун Калат қал’асида ҳужум қилган[38]. У ердан Балуж қабилалари Болан йўлаги томон ҳаракатланаётган инглиз карвонларини та’қиб қилиб, уларга ҳужум қилишган.

Дўстмуҳаммаднинг Бухорога қочиши ва қаршиликнинг кучайиши

[edit | edit source]

Шоҳ Шужа режимининг машҳур бўлмагани сабабли, 1839-йил кузида гилзойларнинг Кобул—Ғазни йўлига ҳужум қилиши оқибатида британиялик подполковник Ҳерринг ўлгач, қаршилик ҳаракати шакллана бошланган[39]. Дўстмуҳаммад дипломатлари Ҳиндикушдан ташқаридаги Балх ва Бухоро ҳукмдорларига ҳам инглизларга қарши ёрдам сўраб мурожаат қилиш учун юборилган[39]. Бу хавф туфайли инглизлар Ҳиндистонга қайтариб юборишни режалаштирган қўшинларини сақлаб қолишга мажбур бўлишган. Дўстмуҳаммаднинг ёрдам сўраган мурожаати осонликча қабул қилинмади. Чунки Дўстмуҳаммад инглизлар босқинидан бир оз аввал Балх салтанатига бостириб кирган эди[39]. Ушбу босқин натижасида Дўстмуҳаммад Сайғон, Балх, Каҳмард ва Доубни қўшиб олган[39].

1839-йилнинг қишида Дўстмуҳаммад Жабборхоннинг маслаҳатига хилоф равишда Бухоро ҳукмдорига шахсан мурожаат қилиш учун Бухорога борган[39]. Ўғиллари Акрамхон ва Афзалхон ҳамроҳлигида борган Дўстмуҳаммад дастлаб яхши кутиб олиниб, меҳмон сифатида ҳурматга сазовор бўлган. Бироқ Бухоро ҳукмдори Дўстмуҳаммадни қўллаб-қувватлашга рози эмаслиги ма’лум бўлган[40]. Бунинг ўрнига Дўстмуҳаммад уй қамоғига олиниб, кейинчалик маҳбус каби муомала қилинган. Ҳатто Бухоро ҳукмдори Дўстмуҳаммад ва унинг ўғилларини заҳарламоқчи бўлади, деган шубҳалар ҳам кучайган[40]. Кейинги ёзгача қочиб қутулган Дўстмуҳаммад бир қатор воқеалар туфайли Хулмга йўл олган[40]. Бироқ, шундан сўнг Жабборхон Макнагҳтеннинг амнистия таклифини қабул қилиб, Дўстмуҳаммад лагеридаги аёллар ва болаларни қайтарганидан хабар топган[40]. Оиласи Британия қўлида бўлишига қарамай, Дўстмуҳаммад таслим бўлиш ниятини билдирмаган[40].

Мир Вали 6000 нафардан ортиқ ўзбеклардан иборат қўшин тўплаб, 1840-йил сентябрда Сурхобга юриш қилиб, инглизларни Ажар, Қаҳмард ва Бажғом постларини ташлаб, Бомиёнга қайтишга мажбур қилди[40]. Бажгоҳда бўлиб ўтган тўқнашувда Шоҳ Шужа отлиқ қўшинларининг ярми, армиянинг барча зобитлари қарши тарафга ўтиб кетишди, қолган афғон қисмлари эса қўлга олиниб, қуролсизлантирилди[40]. Дўст Муҳаммад бу муваффақиятни Бомиёнга юриш билан давом эттирди. Бироқ, гурхалар ва маҳаллий отлиқ аскарлар қўшини сардори полковник Денни билан тўқнаш келди[40]. Денни ўзининг гурхаларига душман позицияларига ҳужум қилишни буюриб, ўзбеклардан иборат армияни муваффақиятли енгди[40]. Шундан сўнг Денни ўз отлиқлари билан чекинаётган қўшинни та’қиб қилиб, етиб олганлари ва бошқа ўзбеклар қўшинини қириб юборди[40].

Ушбу ғалабадан сўнг, Бомиёндаги сиёсатчи доктор Лорд Дўстмуҳаммадга агар таслим бўлса, Ҳиндистонга шарафли сургун қилишни таклиф қилди[40]. Ушбу таклиф фақатгина Дўстмуҳаммаднинг „ғалаба қозониш ёки қаршиликда давом этишга қатъий қарор қилгани“ ҳақида маълумот олиш учун берилган эди[40]. Денни хавф туғдириб, Хулмгача юришини давом эттиришидан хавотир олган Мир Вали ва Мурод беглар ўзаро ҳамкорлик қилишга интилишган[40]. Бироқ, Деннининг бу даражада имкони йўқ эди. Чунки ҳаддан ташқари катта бўлган Бомиён гарнизони ишчи кучи танқислигига дуч келиши натижасида қўмондонлар Сайғон, Қаҳмард ёки Ажарда гарнизон қурмасликка қарор қилишди[40]. Шоҳ Камроннинг Ҳиротдан Британия ҳомийлик қилган ҳужуми таҳдиди таҳдид эди ва бу Маймана Валини Шоҳ Шужа ҳукмронлигига содиқлик беришга мажбур қилди. Шоҳ Комроннинг Ҳиротдан Британия ҳомийлигида ҳужум қилиш таҳдиди Маймана волийсини Шоҳ Шужа ҳукмронлигига содиқлик билдиришга мажбур қилди[41].

Парвон дараси жанги ва Дўстмуҳаммадхоннинг „таслим бўлиши“ (1840-йил 2-ноябр)

[edit | edit source]

1840-йил 2-ноябрда Дўстмуҳаммад ниҳоят Сале қўшинлари билан тўқнашди. Ўз юришини тўхтатиб, Парвон дарасида жангга кирди[42]. Дўстмуҳаммад 400 нафардан ортиқ отлиқ аскарлари билан мустаҳкам мудофаа позициясини эгаллаган бўлиб, унинг қўшинлари Сале ҳужумини кузатиш учун қулай жойда ўрнашиб олган эди[42][43]. Сале капитан Фрасер ва унинг Бенгал отлиқ қўшинини душман пиёдаларига ҳужум қилиш учун юборди, аммо фақат бир неча аскар бу буйруққа бўйсунди. Натижада, инглиз зобитлари Афғон кучларига қарши деярли ёлғиз ва ҳеч қандай қўллаб-қувватлашсиз жанг қилишга мажбур бўлишди[42]. Дўстмуҳаммадга таслим бўлиш шартларини таклиф қилган Бомияннинг собиқ сиёсий амалдори доктор Лорд юз берган жанглар пайтида ҳалок бўлди[44]. Далрймпленинг сўзларига кўра, Лорд отлиқ қўшинни бошқарган, аммо бошқа кучлар даладан қочиб кетганини англаганда жуда кеч бўлган эди[43]. Яхшиямки, Фрасер ҳужумдан омон қолиб, Британия ҳимоя чизиғига қайтиб келди, бироқ унинг қиличи деярли дастасидан узилган ҳолда эди[44].

Дўстмуҳаммад содир бўлган воқеани кўриб, отлиқ аскарларига қарши ҳужум бошлашни буюрди. Шундан сўнг тартибсиз Бенгал отлиқ қўшини мағлубиятга учраб, афғон отлиқлари уларни та’қиб қилиб, кўпларини ўлдирди[44]. Жонатҳан Леэнинг сўзларига кўра, 2-Бенгалия отлиқ полки буйруқларни бажара олмагани туфайли шарманда бўлиб, кейинчалик тарқатиб юборилган ва расмий ёзувлардан бутунлай ўчириб ташланган[44]. Шунга қарамай, Сале айни шу йўлдан юриб, ўз пиёда аскарлари ва Қизилбошларга тепаликларга ҳужум қилишни буюрди. Оғир жанглар ва катта йўқотишлардан сўнг, улар тепаликни эгаллашди. Бироқ, аскарлар Дўстмуҳаммад ўз қўшинларини жанг майдонидан тартиб билан олиб чиқаётганини кўриб ҳайратда қолишди[44]. Ҳар икки томон ҳам ўз позицияларидан чекинди. Кейинчалик афғонлар ҳимоясиз қолдирилган тепаликни қайта эгаллашди[44]. Афғонлар тепаликдаги қулай позицияларидан фойдаланиб, пастдаги Британия қўшинларини ўққа тутишди. Эртаси куни Темур Мирзо ва Бернс Салейни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ундашди. Бу ҳолат, Шоҳ Шужага содиқ ва ҳали таслим бўлмаган афғон аскарларининг исён чегарасида тургани, шунингдек, Саленинг юзлаб аскарлар йўқотгани ва яна кўплаб жангчилар яраланганига қарамай, ҳеч қандай натижага эришолмаганидан келиб чиққан эди[44]. Озиқ-овқат заҳиралари ҳам тугаб бораётгани сабабли, у Панжшир дарёсини кесиб ўтиб, Чарикарга қайтишга мажбур бўлди. Катта қурбонлар эвазига кураш олиб борган қишлоқлар эса тез орада қайта эгаллаб олинди[44].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Далрймпле 2013, с. 314.
  2. Коҳн, Георге Чилдс. Диcтионарй оф Wарс. Ревисед Эдитион. Лондон/Неw Ёрк: Роутледге, 2013 — 5-бет. ИСБН 978-1-135-95494-9. 
  3. 3,0 3,1 Бахтер, Cраиг (2001). "Тҳе Фирст Англо–Афгҳан Wар". ин Федерал Ресеарч Дивисион, Либрарй оф Cонгресс. Афгҳанистан: А Cоунтрй Студй. Батон Роуге, ЛА: Cлаитор'с Пуб. Дивисион. ИСБН 1-57980-744-5. http://memory.loc.gov/cgi-bin/query/r?frd/cstdy:@field(DOCID+af0012). <!--->
  4. 4,0 4,1 4,2 4,3 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 110.
  5. Фромкин, Давид "Тҳе Греат Гаме ин Асиа" пп. 936–51 фром Фореигн Аффаирс, Волуме 58, Иссуэ 4, Спринг 1980 пп. 937–38
  6. Фромкин, Давид "Тҳе Греат Гаме ин Асиа" пп. 936–51 фром Фореигн Аффаирс, Волуме 58, Иссуэ 4, Спринг 1980 п. 938
  7. Риасановскй, Ничолас Ничолас И анд Оффиcиал Натионалитй ин Руссиа, 1825–1855, Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1959 п. 255.
  8. Риасановскй, Ничолас Ничолас И анд Оффиcиал Натионалитй ин Руссиа, 1825–1855, Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1959 пп. 257–58.
  9. Риасановскй, Ничолас Ничолас И анд Оффиcиал Натионалитй ин Руссиа, 1825–1855, Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1959 п. 258.
  10. 10,0 10,1 Ҳусаин, Фаррукҳ. Афгҳанистан ин тҳе аге оф эмпирес: тҳе греат гаме фор Соутҳ анд Cентрал Асиа. Силк Роад Боокс, 2018 — 81, 412-бет. ИСБН 978-1-5272-1633-4. 
  11. Леэ 2019, с. 205.
  12. Л. W. Адамеc/Ж. А. Норрис, Англо-Афгҳан Wарс, ин Энcйcлопæдиа Ираниcа, онлине эд., 2010
  13. Ж.А. Норрис, Англо-Афгҳан Релатионс (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-17 санасида архивланган), ин Энcйcлопæдиа Ираниcа, онлине эд., 2010
  14. 14,0 14,1 14,2 14,3 14,4 14,5 14,6 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 111.
  15. Cите эррор: Инвалид <ref> таг; но техт wас провидед фор рефс намед keay419
  16. 16,0 16,1 Маcинтйре, Бен Тҳе Ман Wҳо Wоулд Бе Кинг, Неw Ёрк: Фаррар, Страус, Гироух, 2002 п. 205
  17. Маcинтйре, Бен Тҳе Ман Wҳо Wоулд Бе Кинг, Неw Ёрк: Фаррар, Страус, Гироух, 2002 пп. 205–06
  18. Маcинтйре, Бен Тҳе Ман Wҳо Wоулд Бе Кинг, Неw Ёрк: Фаррар, Страус, Гироух, 2002 п. 206
  19. 19,0 19,1 Маcинтйре, Бен Тҳе Ман Wҳо Wоулд Бе Кинг, Неw Ёрк: Фаррар, Страус, Гироух, 2002 пп. 206–07
  20. Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 пп. 110–11.
  21. Маcинтйре, Бен Тҳе Ман Wҳо Wоулд Бе Кинг, Неw Ёрк: Фаррар, Страус, Гироух, 2002 п. 32
  22. 22,0 22,1 22,2 22,3 22,4 22,5 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 112.
  23. 23,0 23,1 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 пп. 109–10.
  24. Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 пп. 112–13.
  25. 25,0 25,1 25,2 „Тҳе Cомпанй Тҳат Рулед Тҳе Wавес“ (2011-йил 17-декабр). Қаралди: 2017-йил 9-июн.
  26. 26,00 26,01 26,02 26,03 26,04 26,05 26,06 26,07 26,08 26,09 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 113.
  27. Рам, Субедар Сита. Фром Сепой то Субедар. Папермаc, 1988 — 86-бет. ИСБН 0-333-45672-6. 
  28. Ранжит Сингҳ Энcйcлопæдиа Британниcа, Кҳушwант Сингҳ (2015)
  29. Кеннетҳ Плетчер. Тҳе Ҳисторй оф Индиа. Британниcа Эдуcатионал Публишинг, 2010. ИСБН 9781615302017. 
  30. Япп, М.Э. Жоурнал Артиcле Тҳе Револутионс оф 1841–2 ин Афгҳанистан пп. 333–81 фром Тҳе Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс, Волуме 27, Иссуэ 2, 1964 п. 338.
  31. Эwанс, Мартин. Афгҳанистан: А Шорт Ҳисторй оф Иц Пеопле анд Политиcс. ҲарперCоллинс, 2002 — 63-бет. ИСБН 0-06-050508-7. 
  32. 32,0 32,1 32,2 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 116.
  33. 33,0 33,1 33,2 Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 117.
  34. Форбес, Арчибалд „Тҳе Афгҳан Wарс 1839-42 анд 1878-80“. Прожеcт Гутенберг ЭБоок (2014). Қаралди: 2019-йил 27-феврал.
  35. Сандес, Лт Cол Э.W.C., 'Тҳе Индиан Сапперс анд Минерс' пп 133-147. Тҳе Институтион оф Роял Энгинеэрс, Чатҳам, 1948.
  36. 36,0 36,1 Далрймпле, Wиллиам. Тҳе Ретурн оф а Кинг: Тҳе Баттле фор Афгҳанистан, 1839-42, Фирст, Неw Ёрк: Блоомсбурй Публишинг, 2013. ИСБН 978-0-307-95828-0. ОCЛC 792880742. 
  37. Перрй, Жамес Аррогант Армиэс, Эдисон: CастлеБоокс, 2005 п. 121.
  38. Ҳолдсwортҳ, Т W Э. Cампаигн оф тҳе Индус: Ин а Сериэс оф Леттерс фром ан Оффиcер оф тҳе Бомбай Дивисион. Привате Cопй, 1840 — 111–127-бет. Қаралди: 2014-йил 25-ноябр. 
  39. 39,0 39,1 39,2 39,3 39,4 Леэ 2019, с. 249.
  40. 40,00 40,01 40,02 40,03 40,04 40,05 40,06 40,07 40,08 40,09 40,10 40,11 40,12 40,13 Леэ 2019, с. 250.
  41. Леэ 2019, с. 251.
  42. 42,0 42,1 42,2 Леэ 2019, с. 254.
  43. 43,0 43,1 Далрймпле 2013, с. 180.
  44. 44,0 44,1 44,2 44,3 44,4 44,5 44,6 44,7 Леэ 2019, с. 255.