Чукотка денгизи
Жойлашуви | Шимолий Осиё ва Шимолий Америка |
Координаталари | 69°Н 172°W / 69°Н 172°W |
Океан типи | денгиз |
Ҳавзага алоқадор ўлкалар | Россия ва АҚСҲ |
Юзаси | 620,000 км2 (240,000 кв ми) |
Ўртача чуқурлиги | 80 м (260 фт) |
Сув ҳажми | 50,000 км3 (4.1×1010 аcре⋅фт) |
Манбалар | [1][2][3] |
Чукотка денгизи — Шимолий Муз океанининг чекка қисмида жойлашган денгиз. Шимолий Осиё ва Шимолий Америка қирғоқлари яқинида о'рнашган. Шарқда Бофорт денгизи, жанубда Беринг бўғози орқали Шарқий Сибир денгизи билан туташиб туради. Майдони 620,000 км2 (240,000 кв ми) ни ташкил этади. Ўртача сув ҳажми 51 минг км3 га тенг. Кўп қисмининг чуқурлиги 25–50 м дан 200 м гача етади. Энг катта қўлтиқлари:
- Колючи (Осиё)
- Коцебу (Шимолий Америка)
Йирик ороллари:
- Врангел
- Гералд,
- Колючи
- Пуффин
Иқлими
[edit | edit source]Иқлими Арктика иқлимига хос. Қишда шимоли-шарқий шамоллар эсиб туради, ҳаво ҳарорати —20°, –30° га, айрим вақтларда эса –42°, –49° гача пасаяди. Ёзда кўпроқ шимол шамоллар эсиб, июлнинг ўртача темпатураси денгиз устида 7°, 13°, қирғоғида 26° гача кўтарилади. Қишда сувнинг ҳарорати –1,7°, –1,8° га етади. Сйвнинг о'ртача шўрлиги 32,5–33,5‰, қирғоқ яқинидаги сувда эса 24‰ дан 27‰ гача бо'лиши кузатилган. Ёзда сув юзасида (очиқ денгизда) шўрлик 28–32‰, темпатураси 3°дан 7° гача кўтарилади. Чукотка денгизига Беринг бўғози орқали Беринг денгизидан илиқ оқим (сув), аксинча, шимолий-шарқдан Шарқий Сибир денгизидан совуқ оқим кириб келади. Қишда Чукотка денгизи муз билан қопланади. Денгизда сув қалкиши ярим суткада такрорланиб туради (баландлиги 0,9 м гача).
Табиати
[edit | edit source]Денгизда совуқ сув шароитига мослашган ўтлар, айниқса, денгиз карами кўп о'сади. Ҳайвонлардан морж, тюлен, нерпа, музларда оқ айиқ, балиқлардан хариус, навага, голец, қутб трескаси мавжуд. Ёзда денгиз соҳилларида ўрдак, ғоз, гага, чағалай каби қирг'оқбо'йи қушлари яшайди.
Портлар
[edit | edit source]Чукотка денгизи дан Шимолий денгиз йўли ўтади, энг катта порти — Wелен (Чукотка ярим оролда) ҳисобланади. Денгиз соҳилларида бир неча кичик портлар, қутб стансиялари жойлашган. Аҳолиси балиқ ва денгиз ҳайвонларини овлаш, буғучилик, морж суягидан буюмлар ясаш билан шуғулланади[4].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Р. Стеин, Арcтиc Оcеан Седименц: Проcессес, Прохиэс, анд Палеоэнвиронмент, п. 37
- ↑ Беауфорт Сеа, Греат Совиэт Энcйcлопедиа (ин Руссиан)
- ↑ Беауфорт Сеа, Энcйcлопæдиа Британниcа он-лине
- ↑ „Чукотка денгизи“ ЎзМЕ. Ч-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |