Jump to content

Люксембург

From Vikipediya
Луксембург Буюк Герсоглиги
Гранд-Дучé де Лухембоург (франсуз.)
Гроßҳерзогтум Лухембург (нем.)
Гроусшерзогтум Лëтзебуэрг (луксемб.)
Луксембург байроғи
Шиорлуксемб.«Мир wëлле блеиwе wат мир син»
«Биз о'злигимизча қолишни хоҳлаймиз»
Мадҳия: Онс Ҳéмéчт
«Она ватан»
Лоcатион оф Люксембург
Пойтахт Луксембург (шаҳар)
Расмий тил(лар) немис, франсуз, луксембург
Ҳукумат Конституцион Роҳиблик
Ҳенри (Генри)
Жеан-Cлауде Жунcкер (Жан-Клод Юнкер)
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
9-июн 1815
Майдон
• Бутун
2 586,4 км2 (167-ўрин)
• Сув (%)
0,00 %
Аҳоли
• 2010-йилги рўйхат
502 207 (168-ўрин)
• Зичлик 171/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2010-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$ 64,306 млрд (98-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$128 806
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
Қисқартма ЛУ
Телефон префикси 352
Интернет домени .лу

Луксембург (Лухембоург, Лухембург), Люксембург Буюк Герсоглиги (Гранд-Дуче де Лухембоурд, Гросшерзогтум Лухембург) — Ғарбий Европадаги давлат. Майдони — 2586 км². Аҳолиси — 443 минг киши (2001). Пойтахти — Люксембург шаҳри Маъмурий жиҳатдан 3 округга, округлар кантонларга, кантонлар комму-наларга бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Луксембург — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1868-йил 17-октабрда кучга кирган, унга 1919, 1948 ва 1956-йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — Буюк Ҳерсог (2000-йилдан Анри). Қонун чиқа-рувчи ҳокимият — Депутатлар палатаси (бир палатали парламент). Ижроия ҳоки-миятни Буюк Ҳерсог тайинлайдиган ҳукумат амалга оширади. Люксембургда Давлат кен-гаши бор, унинг 21 аъзоси Буюк Ҳерсог томонидан умрбод тайинланади.

Табиати

[edit | edit source]

Мамлакат ҳудудининг кўп қисми тепаликлар учраб турадиган 300-400 м баландликдаги текисликлардан иборат. Шимолида Арденна ва Рейн Сланецли тоғларининг тармоқлари (баландлиги 400-500 м) жойлашган. Темир руда, сланец, оҳактош конлари бор. Иқлими мўътадил, юмшоқ. Январнинг ўртача температураси 0 дан 2° гача, июлники 17° атро-фида. Йиллик ёғин 700-800 мм. Дарёлари зич, сертармоқ, асосий дарёси — Мозел. Тупроги аксар қисмида қўнғир ўрмон ва чимли подзол тупроқ. Луксембург ҳудудининг 1/3 қисми (асосан, шим.) ўрмон.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг 71 % люксембурглар 29 % чет элликлар (италянлар, немислар, франсузлар ва бошқалар). Расмий тиллари — немис, франсуз тиллари ва Луксембург шеваси (франсик мозе-лан), бу шева 1982-йил августдаги қонунга биноан, миллий тил мақомини олган. Диндорларнинг аксари католиклар (95 % дан ортиқ), протестант, яҳудийлар ҳам бор. Адолисининг 86 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Люксембург, Эш.

Тарихи

[edit | edit source]

Мил. бошларида Луксембург ҳудуди Рим империяси, милодий 6—7-асрларда Франклар давлати таркибига кирган. 963 йилдан графлик, 1354-йилдан герсоглик, Луксембург қалъаси унинг маркази бўлган. Ўрта асрларда Луксембург ҳудуди Испанияга, сўнг Австрия ва Франсияга тобе бўлган. 1814—15 йил Вена конгресси қарори билан расман мустақил давлат — Луксембург Буюк герсоглиги тузилган, уни 1890-йилгача Нидерландия қироли бошқарган. Луксембургнинг ҳозирги чегаралари 1839-йил Белгия-Нидерландия шартномаси асосида белгиланган (бу сана Луксембург мустақиллиги йили сифатида байрам қилинади). 1867-йил Лондон конференсиясида Луксембург „абадий бетараф“ давлат деб эълон қилинди. 1890-йилда Луксембург Нидерландия бошкарувидан қутулиб, тўла мустақилликка эришди. 1921-йилдан Белгия билан иқтисодий, жумладан, божхона иттифоқи-да. 1- ва 2-жаҳон урушлари вақтида Германия Луксембург бетарафлигини бузиб, унинг ҳудудини босиб олди. 1945-йил февралда Луксембург ҳудуди Америка-Англия қўшинлари томонидан озод қилинди. 1948-йилда Луксембург конституциясидан Луксембургнинг бетарафлиги ҳақидаги модда чиқариб ташланди. Луксембург —1945-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил 31-декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди ва 1992-йил 10-июнда дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 23-июн — Буюк Герсог тугилган кун (1921).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Кўкатпарварлар алтернатив партияси, 1983-йил тузилган; Христиан-социал партия, 19-асрнинг 70-йилларида ташкил топган; Луксембург социалистик ишчи партияси, 1902-йилда асос солинган; Луксембург демократик партияси, 1946—47 йилларда вужудга келган; Кўкатпарварларнинг экологик ташаббус рўйхати партияси, 1989-йилда тузилган: Луксембург Коммунистик партияси, 1921-йилда асос солинган; Демократия ва пенсия тенглиги учун ҳаракат қўмитаси, 1989-йилда тузилган. Луксембург умуммеҳнат конфедерацияси 1919-йилда ташкил топган; Луксембург христиан касаба уюшмалари конфедерацияси, 1921-йилда тузилган; Луксембург касаба уюшмалари мустақил бирлашмаси, 1978-йил ташкил этилган.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Луксембург — юксак даражада ривожланган индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 24,6 %, қишлоқ хўжалиги улуши 1,4 %. Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари: қора металургия, кимё, кўнчилик, семент, фаянс, ёгочсозлик, тикувчилик, озиқ-овқат саноати. Йилига 1,4 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Луксембург аҳоли жон бошига чўян ва пўлат ишлаб чиқаришда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Металлургия саноати учун керакли кўмир ва кокс Германиядан, темир руданинг кўп қисми Франсиядан оли-нади. Асосий металлургия комбинатлари Люксембург шаҳри ва темир конлари ат-рофида жойлашган. Домна шлакидан фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилади. Асосий саноат марказлари: Люксембург (атрофлари), Дифферданж, Эш, Дю-деланж шаҳарлари. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар майдони 135 минг га га яқин.

Кичик-кичик деҳқон хўжаликлари кўп. Механизация ва рентабеллик даражаси жуда юқори. Ғалла (буғдой, арпа, сули, жавдар), картошка, сабзавот етиштирилади. Дарё водийларида боғдорчилик, токчилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 50 % га яқини ўтлоқдан иборат. Чорвачиликда жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80 % ҳосил қилинади. Қорамол ва чўчқа боқилади. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади. Чет эл сайёҳлиги ривожланган. Луксембург ҳудудидан халқаро темир йўл ва автомобил йўллари ўтади. Транспорт йўли узунлиги — 275 км ва автомобил йўллар уз. — 5 минг км. Авиация транспорта ривожланган. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 90 % га яқини четга чиқарилади. Четдан машина ва ускуна, минерал хом ашё, газлама, нефт ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа келтирилади. Савдосотикдаги асосий мижозлари: Европа Иттифоқи мамла-катлари. Луксембург — Ғарбий Европанинг мо-лиявий марказларидан бири. Бу ерда кўпгина банк ва компанияларнинг идоралари жойлашган. Пул бирлиги — Луксембург франки; Белгия франки ҳам тенг муомалада.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Луксембургда 6—15 ёшдаги болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Бошлангич мажбурий мактабда ўқиш муддати —8—9 йил, ўрта мактабда (пулли) —6—7 йил, замонавий лицейда — 6 йил, классик лицейда — 7 йил Луксембургда олий ўқув юртлари йўқ. 1969-йилда хорижий университетларга бориб ўқишга тайёрловчи университет маркази очилган. 1973-йилда барпо этилган Меҳнат университети тўла махсус маълумот бермайди. Мамлакатда бир неча коллеж ва консерватория бор. Илмий муассасалари: Табиацҳунослар жамияти (1872), бактериология лаборатория, тиббий тадқиқот коллежи (1818), Буюк Ҳерсог институти (тарих, тиббиёт, табиий фанлар, тилшунослик, адабиёт ва санъат, ижтимоий фанлар сексиялари бор) ва бошқа Луксембург шаҳрида Миллий кутубхона (1798), Миллий музей ва расмлар кўргазмаси мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Луксембургда бир қанча газета ва журналлар нашр этилади. Асосийлари: „Луксембургер ворт“, „Вуа дю Луксембург“. („Луксембург овози“, немис ва франсуз тилларида чиқадиган кундалик газета, 1848-йилдан), „Тагеблацайтунг фир Лецебург“ („Луксембург кундалик варақагазетаси“, немис ва франсуз тилларида чикадиган кундалик газета, 1912-йилдан), „Лецебургер журнал“ („Луксембург газетаси“, немис ва франсуз тилларида чиқадиган кундалик газета, 1880-йилдан), „Републикен лоррен“ („Лотарингия республикачиси“, франсуз тилида чиқадиган кундалик газета, 1961-йилдан), „Сайтунг фум лецебургер фоллек“ („Луксембург халқи газетаси“, немис тилидаги кундалик газета, 1946-йилдан), „Социале форцҳрет“ („Ижтимоий тараққиёт“, немис тилида 2 ҳафтада бир марта чиқадиган журнал, 1920-йилдан), „Эко де л’ эндюстри“ („Саноат акс садоси“, франсуз тилидаги ойлик журнал, 1920-йилдан), „ОГБ-Л—актюэл/актюалите“ (Луксембург касаба уюшмалари мустақил бирлашмасининг немис, франсуз тилларида ва Люксембург шевасида чиқадиган ҳафтаномаси, 1919-йилдан). Радио — Теле Люксембург хусусий компанияси, 1931-йилда тузилган; у „Компани люксембуржуаз де теледиффюзон“нинг бош компаниясидир.

Меъморлиги

[edit | edit source]

Луксембург ҳудудидан ибтидоий маданият ёдгорликлари (долменлар, тошдан ясалган ҳашаматли мақбаралар, сопол идишлар), келтларнинг бадиий ҳунармандчилик буюмлари, Рим ҳукмронлиги даврига оид ҳаммом, қўшин қароргохлари, миноралар, қабариқ тасвирлар, нақшлар топилган. Илк ўрта асрларда Вианден қалъасининг роман услубидаги ибодатхонаси, Эхтернах монастири ва базилика турида Санкт-Виллибрордус черкови қурилган. Шу даврга мансуб кўпданкўп қаср ва қалъаларнинг ҳаробалари, айниқса, Арденна тоғи этакларида кўплаб сақланиб қолган. 16-аср 2-ярмидаги айрим иншоотларда Уйғониш даврига хос ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган белгилар (Луксембург шаҳридаги ратуша, ҳозирги герсог саройи) пайдо бўлди, 17-асрда барокко услубида Витранж, Вилс ва бошқа қасрлар қурилди. 17-аср 2-ярмида қасрларнинг стратегик аҳамияти йўқолиб, улар зодагонларнинг хусусий қароргохларига айланди. Катта ва кичик янги қасрлар қурилди, эскилари таъмирланди, ҳашамдор қилиб безатилди. 19-асрда классицизм, 20-аср бошларида эклектика ёйидди. Замонавий меъморлик намуналаридан Радио уйи, Миллий театр, Эш ва Дюделанж яқинидаги турар жойларни, Мершдаги кимё заводи биносини кўрсатиш мумкин.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

8— 10-асрларда миниатюра вужудга келди. Жумладан, Эхтернах миниатюра мактаби шуҳрат қозонди. 14—16-асрларда черковлар гузал расмлар билан безатилди, ҳайкалтарошлик ривожланди. 18-асрнинг 2-ярмида безакли амалий санъат (фаянс, мебел, металл буюмлар ясаш) равнақ топди. 19-аср санъатида (Ж. Б. Фрезе, М. Кирш каби рассомлар асарларида) франсуз мактабининг таъсири сезилади. Биринчи жаҳон урушидан кейин франсуз фовизми ва немис экспрессионизми урф бўлди. Машҳур мўйқалам соҳиби Й. Куттер ижоди бунга мисол бўла олади. Унинг асарларида хўрланган ночор кишилар тақдирига ачиниш туйғуси акс этган. Рассомлар В. Кесселер, Ж. Пробст, М. Хофман ва бошқа А. Матисс, П. Пикассо йўлидан бордилар, ҳайкалта-рош Луксембург Верколе абстракт композици-ялар яратди.

Ўзбекистон — Луксембург муносабатлари

[edit | edit source]

Луксембург , расман Луксембург Буюк Ҳерсоглиги (луксемб. Гроусшерзогтум Лëтзебуэрг, инглизча: Гранд Дучй оф Лухембоург, франсузча: Гранд-Дучé де Лухембоург, немисча: Гроßҳерзогтум Лухембург ) ғарбий Европада жойлашган, Белгия, Олмония, Франсия давлатлари билан чегарадош давлат. Пойтахти ва энг йирик шаҳри — Луксембург шаҳри. 1957 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи аъзоси, 1945 йилдан — БМТ аъзоси. Аҳолиси 1 миллиондан кам давлатлардан бири (аҳоли зичлиги 171 киши/км²). Аҳолисининг асосий қисми Рим-Католикларидир.

География

[edit | edit source]
Файл:Луксембург1.жпг
Луксембург манзаралари

Луксембург ғарбда ва шимолда Белгия билан, шарқда Германия билан, жанубда Франсия билан чегарадош.

Луксембург майдони бўйича Европа ва дунёдаги энг кичик давлатлар қаторига киради — 2686 км² (майдони Луксембургнинг майдонидан кичикроқ бўлган давлатлар карлик-давлатлар деб аталади, баъзида Луксембургни ҳам бу рўйҳатга қўшишади). Луксембургнинг майдони Франсияникидан 213-марта, Белгияникидан 12-марта кичик, бошқа тарафдан Лихтенштейн, Сан Марино, Андорра, Монако каби мамлакатлардан сезиларли даражада катта.

Шимолдан жанубга 82 км, ғарбдан шарққа 57 кмга чўзилган Луксембург худудлари Мусел (Мозел) ва Меусе (Маас, Мез) дарёлари орасидан ўрин олган. Чегара чизиғининг узунлиги 359 км.

Релеф

Адирли текисликлар герсогликнинг асосий қисмини эгаллайди, шунингдек шимолий чегалари атрофида Арденн паст тоғлиги (энг юқори нуқтаси Кнеифф баландлиги — 565 м) жойлашган. Энг паст нуқта Мусел дарёсидаги Сауэр чуқурлиги — 132 м. Луксембургда Мусел ва унинг бурилишлари Сûре ва Оурдан ташқари бир неча кичик (Эисч, Алзетте, Пéтруссе) Рейн дарёси бассейнига кирувчи дарёлар мавжуд. Герсогликнинг 1/5 қисми ўрмонлар билан қопланган.

Луксембург мўтадил иқлим минтақасида жойлашган, йиллик ёғинлар жанубда 800мм дан шимолда 1200мм гачани ташкил қилади; қиши юмшоқ, ёзда эса ҳаво салқин бўлиб, нисбатан кўп ёғингачиликлар рўй беради.

Маъмурий-ҳудудий бўлиниши

[edit | edit source]
Луксембургнинг административ-территориал бўлиниши: ҳаворанг — Дикирш туманининг кантонларга ва коммунларга бўлиниши; жигар ранг — Гревенмахер; яшил — Луксембург

Луксембург учта туманга бўлинади: Диэкирч (Дикирш), Гревенмачер (Гревенмахер) ва Лухембоург. Туманлар ўз навбатида кантонларга (жами 12 та), кантонлар коммунларга (116 та) бўлинади.

Коммунларнинг 12 таси шаҳар мақомига эга (маълумотлар 2005-йилга тегишли) :

Ҳукумат

[edit | edit source]

Луксембургда давлат идорасининг тури — Конституционал Роҳиблик ҳисобланади. Давлат раҳбари — Буюк Герсог. Конституцияга биноан ижро этувчи ҳокимият унинг қўл остида фаолият олиб боради. Шунингдек Буюк Герсог ҳукумат фаолиятини тартибини аниқлашдан ташқари, қонунларни тасдиқлайди, фуқаролик ва ҳарбий мансабларга тайинлайди, халқаро келишувларни имзолайди. Бундан ташқари у Луксембург қуролли кучлари етакчиси ҳисобланади.

Қонунлар 60 кишидан иборат бир палаталик парламент депутатлари томонидан ишлаб чиқарилади. Улар оммавий, очиқ сайловлар натижасида 5 йилга сайланишади. Сайлаш ҳуқуқига 18 ёшга тўлган фуқаролар эгадир.

Суд тизими Ярашиш судлари, Туман судлари, Конституцион суд, Административ суд ва Олий суддан иборат. Асосий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи бу Луксембург Буюк Герсоглигининг Полицияси. Туманларда раҳбарликни комиссарлар, кантонларда — бургмистрлар томонидан амалга оширилади. Коммунларда эса сайланадиган Кенгаш маҳаллий ҳукумат ҳисобланади.

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]