Кувайт
Қувайт Давлати دولة الكويت
| |
---|---|
Шиор: دولة الکوݐت Арабча: Қувайт Давлати | |
Мадҳия: Ал-Нашеэд Ал-Wатани | |
Пойтахт | Ал-Қувайт |
Расмий тил(лар) | Арабча |
Ҳукумат | Семи-Конституцион Роҳиблик |
• Амир |
Наввоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ |
Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳ | |
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
19-июн 1961 |
Майдон | |
• Бутун |
17,820 км2 (157-ўрин) |
• Сув (%) |
аҳамияциз |
Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
2,335,648 (140-ўрин) |
• Зичлик | 131/км2 |
ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$53,310 мил. (74-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$22,825 |
Пул бирлиги | Куwаити Динар (КWД) |
Вақт минтақаси | УТC+3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
Қисқартма | КW |
Телефон префикси | 965 |
Интернет домени | КW |
|
Кувайт,[1] Кувайт Давлати баъзан Қувайт (Давлат ал-Кувайт) — Арабистон яриморолида, Форс қўлтиғининг шимоли-ғарбий соҳилидаги давлат. Майдони 17,8 минг км². Аҳолиси 2,04 млн. киши (2001). Пойтахти — Ал-Кувайт шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоятга бўлинади.
Давлат тузуми
[edit | edit source]Қувайт — конституциявий монархия. Амалдаги конституцияси 1962-йил 16-ноябрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — амир (1977-йилдан шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни амир ва парламент — Миллий Мажлис, ижро этувчи ҳокимиятни амир ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.
Табиати
[edit | edit source]Ер юзасининг кўп қисми ғарбдан шарққа пасайиб борувчи плато. Форс қўлтиғининг соҳили ботқоқли пасттекислик. Қувайт ҳудуди Африка— Арабистон платформасининг Шимоли-шарқида. Басра - Кувайт синеклизасида жойлашган. Иқлими қуруқ, тропик иқлим. Январнинг температураси 11°, июлники 34°. Йиллик ёғин 100–150 мм. Ландшафта: шимолий қисмида тошлоқ, марказий ва жанубий қисмига томон қумли чўл билан алмашиниб боради. Ўсимлик кам, тупроғи бўз тупроқ.
Аҳолиси
[edit | edit source]Аҳолисининг 90% га яқини араблар, уларнинг ярмидан кўпи муҳожирлар. Кўчманчи бадавийлар, ҳиндистонлик ва покистонликлар, эронликлар ҳам яшайди. Расмий тили — араб тили. Дини — ислом. Аҳолининг 96%и шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: ал-Кувайт ва ал-Аҳмади.
Тарихи
[edit | edit source]Милоддан аввалги 3-минг йилликкача Қувайт ҳудуди Бобил, Оссурия ва Эрон давлатлари таркибига кирган. Ундан кейинги даврларда эса турли давлатлар ўртасида талаш бўлиб келди.
ВИИ аср дан Қувайт Араб халифалиги, ХВИ асрдан Усмонли турк салтанати таркибида. ХВИИИ аср ўрталаридан Кувайтда ҳокимият ас-Сабоҳ сулоласи шайхлари қўлида. ХВИИИ асрнинг 60-йилларидан Кувайтга Британиянинг Ост-Индия компанияси кириб кела бошлади. 1899-йилдан Қувайт амалда Буюк Британия тасарруфига ўтди. Кувайт халқининг кураши натижасида 1961-йил 19-июнда Қувайт мустақилликка эришди. Ҳукумат бир неча илғор ислоҳот ўтказди. Мамлакатда сиёсий ҳаёт фаоллашиб, 1967-йилда Қувайт касаба уюшмалари федерацияси тузилди. Кувайт ҳукумати ижобий бетарафлик, ҳамма мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш сиёсатини расмий равишда эълон қилди. 1990-йил 2-августда Ироқ Қувайтни босиб олиб, ўз вилояти деб эълон қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорига биноан, 29 мамлакатдан иборат коалиция кучлари Кувайтни 1991-йил 26-февралда бутунлай озод қилди.
Кувайт 1963-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1994-йил 8-июлда ўрнатган. Миллий байрами — 25-феврал — Миллий кун (1961).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
[edit | edit source]Кувайтда сиёсий партиялар фаолияти тақиқланган. Кувайт демократик форуми, мухолифатдаги партия, 1991-йил 7 мухолифат гуруҳининг бирлашуви натижасида тузилган. Кувайт ишчилари умумий федерацияси касаба уюшмаси 1967-йил декабрда тузилган. Араб касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси ва Жаҳон касаба уюшмалари федерацияси аъзоси.
Иқтисодиёт
[edit | edit source]Иккинчи Жаҳон урушигача Қувайт иқтисодиётининг асосий тармоғи кўчманчи чорвачилик, соҳилда эса денгиз жониворларини овлаш бўлган, аҳолининг бир қисми савдо-сотиқ ва хусусан, марварид савдоси билан шуғулланган. Урушдан кейин бой нефт конлари негизида нефт қазиш саноати ривожланди. 1970-йилларга келиб ялпи миллий маҳсулотнинг салкам 60%, валюта тушумининг 94% нефт саноатига тўғри келди. Ироқ агрессияси Кувайт иқтисодиётига, айниқса, нефт конларига катта зарар етказди, аммо 1993-йилдаёқ нефт экспортидан олинган маблағ урушдан аввалги даражадан ошиб 9,9 млрд. ва 1994-йил 11,2 млрд. долларни ташкил этди. Қувайтда нефтдан олинадиган даромадларнинг 10% "Келгуси авлодлар жамғармаси"га ўтказилади. Асосий нефт конлари: Ал-Буркон, Ал-Маква, Вафра, Аҳмади. Йилига 25 млн. тонна нефтни қайта ишлаб оладиган 3 та завод мавжуд. Табиий газ ҳам қазиб олинади. Шунингдек, кимё (кимёвий ўғит, аммиак, олтингугурт, каустик сода, бўёқ), кемасозлик, металл ишлаш (қувур, аккумулятор), озиқ-овқат, қурилиш ашёлари саноати (семент, ғишт, черепица ва бошқалар) ишлаб чиқариш каби тармоқлари ҳам ривожланган. Электр стансиялар, денгиз сувини чучитадиган қурилмалар бор. Темир-терсакдан металл эритадиган, нефт саноати ускуналарини, рўзғор электр ва радио асбобларини таъмирлайдиган корхоналар, ҳунармандчилик устахоналари ҳам мавжуд. 90-йилларда нефт саноати ялпи ички маҳсулотнинг 42% ни, бошқа саноат тармоқлари 14,5%, қишлоқ хўжалиги эса 0,3% ни ташкил этди. 1 йилда ўртача 16,8 млрд. кВт/соат электр энергияси ҳосил қилинади.
Қишлоқ хўжалиги
[edit | edit source]Қишлоқ хўжалигида ҳамон кўчманчи чорвадорлик устун. Воҳаларда хурмо, буғдой, арпа, сабзавот етиштирилади. Умуман, мамлакат ҳудудининг атиги 1% қишлоқ хўжалигига яроқли. Бу аҳолиниг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжининг 50% нигина қондиради. Озиқ-овқатнинг кўп қисми четдан келтирилади. Балиқ овлаш аҳоли эҳтиёжининг 25% ни қондиради. Қувайтда темирйўл йўқ. Автомобил йўллари ўз. — 4 минг км дан ортиқ. Денгиз транспорти, айниқса, танкерлар катта аҳамиятга эга. Асосий денгиз портлари: Шувайх (Қувайт), Аш-Шуайба, Мино-ал-Аҳмади. Четга нефт ва нефт маҳсулотлари, кимёвий ўғит, суюлтирилган газ, асбест қувурлар, семент ва бошқа чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, транспорт воситалари, қурилиш ашёлари, металл ва металл буюмлар, озиқ-овқат келтиради. Кувайтнинг бир қанча мамлакатлардаги сармояларнинг катта қисми кўчмас мулкка айлантирилган. Жумладан, Голландия ва Данияда Кувайтга қарашли нефтни қайта ишлаш заводлари, Европадаги 9 давлатда 5117 автомобил ёқилғисини қуйиш тармоқлари мавжуд. Бундан ташқари, Ангиянинг "Бритиш петролеум", "Мидленд", Германияниг "Даймлер бенс", "Фолксфаген", "Сименс", Испаниянинг "Тарас", Франсиянинг "Париба" каби йирик компания ва банклари ҳиссадоридир. "Санта-Фе" халқаро нефт компанияси Кувайтнинг тўла хусусий мулки ҳисобланади. Асосий савдо мижозлари: Япония, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Хитой, араб мамлакатлари. Пул бирлиги — Кувайт динори.
Тиббий хизмати, маорифи ва илмий муассасалари
[edit | edit source]Шифокорлар Қувайт давлат университетида ва чет элларда тайёрланади. Давлат ўқув юртларида барча турдаги таълим бепул. Хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактабда ўқиш муддати — 4 йил, оралиқ мактабда 4 йил ва ўрта мактабда 4 йил Бошланғич ва оралиқ мактабларда 6— 14 ёшдаги болаларнинг ўқиши мажбурий. Мамлакатда 1 олий ўқув юрти — Қувайт давлат университети (1966-йилда асос солинган) мавжуд. Илмий муассасалари: Қувайт илмий-тадқиқот институти (1967), қишлоқ хўжалиги тажриба стяси (1953), Араб режалаштириш институти (1966)— ҳаммаси Қувайт шаҳрида. Кувайт марказий кутубхонаси (1936), университет кутубхонаси, Кувайт шаҳрида Кувайт музейи ва табиий-тарихий музей бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
[edit | edit source]Кувайтда бир неча газета ва журнал нашр этилади. Энг муҳимлари: "Ал-Анба" ("Хабарлар", араб тилидаги кундалик газета, 1976-йилдан), "Араб тайме" ("Араб вақти", инглиз тилидаги газета, 1977-йилдан), "Ал-Ватан" (араб тилидаги кундалик газета, 1974-йилдан), "Ал-Жамаҳир" ("Омма", араб тилидаги кундалик газета, 1984-йилдан), "Ал-Кабас" ("Билим", араб тилидаги кундалик газета, 1972-йилдан), "Куwеит тиме" ("Кувайт вақти", инглиз тилидаги кундалик газета, 1961-йилдан), "Ар-Рисола" ("Мактуб", араб тилидаги ҳафталик газета, 1961-йилдан), "Ас-Сиёса" ("Сиёсат", араб тилидаги кундалик газета, 1965-йилдан), "Ал-Хадаф" ("Мақсад", араб тилидаги ҳафталик газета, 1961-йилдан), "Ал-Амал" ("Ишчи", ҳафталик журнал), "Ал-Араби" ("Араб", ойнома, 1958-йилдан), "Ал-Кувайти" ("Кувайтлик", ҳафталик журнал, 1961-йилдан), "Ат-Талиа" ("Илгор", ҳафтанома, 1962-йилдан). Кувайт ахборот агентлиги (КУВА) 1976-йилда тузилган. Кувайт радиоэшиттириш хизмати 1951-йил, телевидениеси 1961-йил ташқил этилган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
[edit | edit source]Файлака оролдан қад. ибодатхона вайронаси, жез ҳайкалчалар, ионий колоннали Сатир ибодатхонаси, керамика буюмлари топилган (милоддан аввалги ИИИ аср). Қувайт шаҳрининг эски уйлари 1—2 қанатли бўлиб, тош ва лойдан ишланган ҳамда ташқи (девон) ва ички (ҳарам)га ажратилган. Гумбазли 1 ва 2 минорали жоме масжидлар (Катта масжид, ас-Сук ва бошқалар) қурилган. 1950—60 йилларда шаҳар қайта қурилди. Саноат иншоотлари барпо этилди. Кўп қанатли уйлар қурилиб, кўчалар кўкаламзорлаштирилди. Темир-бетон ва ойнадан қурилаётган кўп қанатли уйлар кошинли, шишабанд. Халқ усталарининг санъати безак буюмларда (ёғоч коса, шиша мунчоқлар, қимматбаҳо тош кўзли ўзуклар, кумуш ёки қўрғошин қоплаб вақшланган чилимлар ва бошқалар) кўзга ташланади.
Мусиқаси араб мусиқа санъати билан бевосита боғланган. Ҳанаскорлик мусиқа санъати ривожланган. Чет элда ўқиб келган мусиқа мутахассислари мактабларда дарё беради ва ҳанаскорлар оркестрини ташқил қилади. Йирик миллий профессиовал оркестр — радио ва телевидение оркестри бор. Унга маҳаллий бастакорлар мусиқа ёзиб беради.
Театри
[edit | edit source]1957-йил Халқ театри тузилди. 1959-йилдан Араб театри ишлай бошлади. Унинг репертуарини Миср ва маҳаллий муаллифлар песалари бойитиб келди. 1964-йил труппани миерлик режиссор Закий Тўлаймат бошқариб, араб песаларини саҳналаштирди ва мамлакатда илк бор театр билим юртини ташқил этди. 1963-йил Форс кўрфази Кувайт театри пайдо бўлди ва унда маҳаллий драматурглар асарлари қўйилди. 1967-йил ява бир театр труппаси — Қувайт театри ташкил этилди.
Киноси
[edit | edit source]60-йиллар бошидан қисқа метражли воқеий ва ҳужжатли филмлар суратга олина бошлади. 1971-йил "Шафқациз денгиз" (режиссор Холид Саддиқ) бадиий филми намойиш қилинди. Қувайтнинг ўз киностудияси йўқ.
Ўзбекистон — Қувайт муносабатлари
[edit | edit source]1994-йил июлда икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилгач, турли соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйила бошлади. 1994-йилда Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт ўртасида "Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим" келишиб олинди.
1997-йилда Қувайт иқтисодий ривожланиш жамғармаси Нукус ва Урганч шаҳарларини сув билан таъминлаш лойиҳаси учун 18 млн. АҚШ доллари миқдорида пул ажратди. Айни вақтда Ўзбекистонга 6 млн. Кувайт динори миқдорида кредит бериш ҳақидаги шартнома имзоланди; 20 йил муддатга берилган бу кредитда 5 йиллик имтиёзли давр кўзда тутилган.
1998-йил 250 минг Қувайт динори миқдоридаги кредит маблағи ўзлаштирилди. Икки давлат ўртасида сиёсий, ижтимоий, маданий соҳаларда ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунга Қувайт парламентида Қувайт — Ўзбекистон дўстлик қўмитаси ташкил этилгани яққол мисол бўла олади[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Қувайтми ёки Кувайт“. 2023-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-август.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |