Саргассо денгизи
Appearance
Саргассо денгизи - Атлантика океанининг шим. қисмидаги денгиз. Канар, Шимолий Пассат ва Голфстрим оқимлари билан чегараланган. 23—35° ш.к. ва 30— 68° ғ.у. лар оралиғида. Майдони 6—7 млн. км². Энг чуқур жойи 7110 м. Саргассо денгизида шамол ва сув оқимлари кучсиз, доимий эмас. Денгизда Бермуда о.лари жойлашган. Сувининг температураси қишда 18—23°, езда 26— 28°. Шўрлиги 36—37%о. Ҳайвонот дунёсига бой. Денгиз сувининг юза қатлами ва унга яқин қисмларида сузиб юрувчи саргассо сувўтлар ниҳоятда кўплигидан денгизга шундай ном берилган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |